Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан “Зоом” платформаси орқали маҳаллалар “еттилиги” иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда “еттилик” учун белгилаб берилган вазифалар ижроси, аҳоли муаммолари билан ишлаш, маҳаллада ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, ҳудудларда инфратузимани яхшилаш тадбирларининг бориши таҳлил қилинди.
Туман ҳокими хорижда юрган мигрантлар билан ишлаш масаласига ҳам тўхталди. Ҳар бир маҳаллада ўз ҳудудида яшовчи, ҳозирда хорижда ишлаётган фуқароларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммо ва мурожаатларидан келиб чиқиб ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш топшириғи берилди.
Шунингдек бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасаддилар ҳамда “еттилик”нинг ахборотлари тингланди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024