Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ижодий учрашув

Истеъдодли раҳбар Абдулла Вахш раҳбарлик қилаётган Ҳалқаро адабиёт,санъат,маданият ва ижтимоий фанлар Академияси, Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмаси фаолияти кун сайин кенг қулоч ёзмоқда. Кўплаб қалам аҳли уюшмага аъзо бўлиб, унинг атрофига бирлашмоқда.

Мана шундай тантаналарида бири Қумқурғон тумани ҳокимлигида ҳам бўлиб ўтди. Тантанали табриклаш маросимини уюшма раиси ўринбосари шоир ва журналист Тўрамурод Раҳмон кириш сўзи билан очиб, қумқўрғонлик истеъдодли адиб  Жуманазар Аноровнинг ҳаёт йўли ва бой адабиёти ҳусусида атрофлича сўзлаб берди.

Шундан сўнг умрини  ижодга бағишлаган, бадиий асарлар муаллифи, “Жануб посбони”  газетаси Бош муҳаррири Ж.Аноровга уюшманинг аъзолик гувоҳномаси ва дипломи ҳамда совғалари тантанали равишда топширилди. Ўз навбатида Ж.Аноров ҳам бундай эътибор ва эътироф учун уюшма  раҳбариятига ҳамда туман ҳокимига ташаккурларини айтиб, йиғилганларга ўз ижод намуналаридан ўқиб берди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси