Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Бош прокурор ўринбосари С.И.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қумқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабрдаги “2024-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарори асосида обектларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ўрганилди.

Ўрганишда қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва  белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, ҳудудларда аҳоли учун коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, кўрсатилган коммунал хизматларни сифатли ва аҳоли учун қулай қилиб бажаришлик кераклиги ҳақида топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди шунингдек, бу борада олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, соҳа масъулларининг ахбороти тингланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси