Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудаги Тўғон маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан ишга жойлашиш, ичимлик суви, ички йўларни таъмирлаш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек маҳалладаги ёшлар мурожаатлари ҳам тингланди.
Туман ҳокими томонидан мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Учрашув сўнгида маҳалладаги кекса нуроний отахонлар юртимиз тинчлиги ва осойишталигини тилаб дуога қўл очдилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024