Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Юртимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш бўйича бир қатор тизимли ишлар бажарилмоқда.

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ўзига бириктирилган Улуғбек ва Сурхон соҳили маҳаллаларида яшовчи 20 нафар ёшлар билан учрашув ўтказди. Дастлаб, туман ҳокими юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва уларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек туман раҳбари томонидан ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишида масъулият билан ёндашиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлашда маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларнинг ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси