Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудаги Юксалиш маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан ичимлик суви билан таъмиллаш, ички йўл таъмирлаш, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими томонидан мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024