“ВАТАНГА СОДИҚ ЁШЛАР” лойиҳасига старт берилди ва Қумқўрғон туманидан 250 нафар ёшлар Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисмда тантанали кутиб олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Сурхондарё вилояти ёшлар ишлари бошқармаси ҳамкорликда ташкил этилган ушбу "Ватанга содиқ ёшлар" лойиҳаси уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил этилиб, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тадбир, спорт мусобақалари ўтказилди ва ёшларга ҳарбийлар ҳаёти яқиндан таништирилди.
2 кун мобайнида ёшлар учун, ҳарбий академиянинг профессор ўқитувчилари томонидан ўқув семинарлар ташкил этилди.
Мақсад: Ҳарбийлар ҳаётини яқиндан ўрганиш, ёшларни ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат руҳини шакллантириш мақсадида ҳарбий чиқишлар, қурол-яроқлар намойишлари, кинологлар чиқишлари ва спорт машғулотлари ўтказилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024