Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактабида Судялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024/2025 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинди.
Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабр кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Судялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:
Талабгорлардан ариза ва ҳужжатлар 2024 йилнинг 7 майидан 7 июнига қадар (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) қабул қилинади.
Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.
Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
Қабул комиссияси
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024