Қумқорғон туманида Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийси истеъфодаги маёр марҳум Жуманазар Холтўраевнинг хотирасига ҳамда 9-май Хотира ва қадирлаш кунига бағишлаб фахрийлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада ички ишлар соҳасида ишлаб ҳозирда нафақада бўлган Термиз шаҳар, Жарқўрғон, Қумқўрғон ҳамда Бойсун тумани фахрийлар жамоаси иштирок этди.
Қизғин курашлар остида ўтказилган мусобақада Қумқўрғон тумани фахрийлар жамоаси биринчи ўринни, Термиз шаҳар фахрийлар жамоаси иккинчи ўринни, Бойсун тумани фахрийлар жамоаси эса учинчи ўринни эгалладилар.
Тадбир якунида Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов сўзга чиқиб мусобақа кўтаринки руҳда ўтганлиги ва ушбу турнирда иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024