Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудаги Пахтаобод маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ва маҳалла ёшлари иштирокида қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида ёшлар томонидан асосан ўқиш учун контрак пулини тўлаб бериш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, субсидия ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими томонидан мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024