Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон туманида маҳаллалар “еттилиги” учун семинар йиғилиши ўтказилди.

Бугун, Қумқўрғон туманида Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг “Маҳалла еттилиги” ишини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Аҳрор Гʻуломов бошчилигида тумандаги “маҳалла еттилиги”нинг иш самарадорлигини ошириш юзасидан семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Бойқулов, туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги 61 та маҳаллаларнинг еттилик вакиллари иштирок этди.

Семинарда маҳалла еттилиги томонидан аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи муаммоларни ҳал қилиш, “еттилик” ҳамкорлигини тўғри йўлга қўйиш ҳамда “Нодирабегим дастури” билан манзилли ишлаш ва маҳалла платформасига омбор дафтарини киритиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси