Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ёш ҳуқуқшунослар кўрик танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.2019-йилдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4306-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Қўмқўрғон туман прокурори ташаббуси билан тумандаги мактабларининг 8,9,10,11-синф ўқувчилари  иштирокида “Ёш ҳуқуқшунослар” кўрик танлови ўтказилиди.

Танловда ўзларининг мактабларида юқори натижаларни қўлга киритган 80 нафар ўқувчилар иштирок этишди.

 Танлов якунига кўра 1-ўринни Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Ж.Махмарежапова, 2-ўринни 21-мактаб ўқувчиси М.Йўлдошева, 3- ўринни 33-мактаб ўқувчиси Ш.Бобоқуловлар қўлга киритишди. Ғолиб бўлган ўқувчиларга туман прокурорининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
38 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси