Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ассалому алейкум ҳурматли ота – оналар, азиз ўқитувчилар, қадрли ўқувчилар!

Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида "Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ташкил этилмоқда. “Сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.

Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган Сиздек тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз – бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир.

Азиз битирувчилар!

Мана шундай шукуҳли онларда сиз, азиз ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тамомлаб, ҳаётингизда дастлабки муҳим довондан ошганингиз билан яна бир бор табриклайман.

Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз.

Барчангизга ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг! Интилиб, изланиб яшашдан асло тўхтаманг! Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси