Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказилган мусобақада спортнинг фудбол, мини фудбол ва қизлар ўртасида мини фудбол мусобақасида туман босқичига чиққан маҳалла ёшлари ўзаро куч синашди.
Дастлаб қизлар ўртасида мини фудбол мусобақасининг финал босқичида “Тўғон” ва “Боботоғ” маҳаллалари куч синашишди. Якунда “Тўғон” маҳалласи жамоасининг қўли баланд келди.
Мини фудбол мусобақаси финали учун “Уяс” ва “Имомтепа” маҳалла ёшлари куч синашишди. Ушбу бахсда “Уяс” маҳалла ёшлари ғолиб бўлишди.
Мусобақанинг сўнги учрашувида “Боботоғ” ва “Ўзбекистон 5 йиллиги” маҳалла жамоалари тўқнаш келишди. Шиддатли ўтган учрашувда “Ўзбекистон 5 йиллиги” маҳалла жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа якунида пойтахтдан ташриф буюрган эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан Севинч Исмоилова иштирокида ёшлар учун концерт дастурлари ташкил этилди.
Тадбир сўнгида мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоа ёшларига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва Давлат хавсизлик хизмати Қумқўрғон тумани бўлими раҳбари томонидан қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024