Бугун 25-май – юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди. Хусусан туманимиздаги 84 та умумтаълим, 2 та ихтисослаштирилган мактаб интернати, 2 та касб-ҳунар ва 1 та ихтисослаштирилган мактабларида сўнги қўнғироқ садолари жаранг сочмоқда.
Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов “Қорсоқли” маҳалласида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, битиручи ўқувчиларни самимий табриклади ва Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, ўқув йили сарҳисоб қилинди, билимлар беллашуви, спорт мусобақалари, турли танловларда ва мактаб ҳаётида фаол иштирок этган иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирландилар.
Маълумот ўрнида, 2023-2024-ўқув йилида 9-синфни 4 минг 515 нафар, 11-синфни 3 минг 159 нафар ўқувчилар тамомламоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024