Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 17-августдаги 396-сон қарорига мувофиқ 2024-йил “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида Қумқўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби иштирок этиб, лойиҳа ғолибига айланди ҳамда 6 дона Дамас автомашинасини ютиб олди ва касб-ҳунар мактабига олиб келинди.

Шу муносабат билан Қумқўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида мактаб директори ташаббуси билан “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида стол теннис, шахмат-шашка ва волейбол мусобақалари ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ва Сурхондарё вилоят Олий таълим, фан ва инноватсиялар бошқармаси бошлиғи Шерхон Кичкилов иштирок этиб, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали ютиб олган автомашиналар калитини мактаб хайдовчиларига топширди.

Шунингдек мактаб директори ташаббуси билан ташкил этилган спорт мусобақасида ғолиб бўлган ёшларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси