Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Мурувват” уйида байрам тадбир ташкил этилди.

Бугун Қумқўрғон туманида ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида 1-июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Тоғаев ҳамда Мурувват уйи тарбиячилари ва болажонлар иштирок этди.

Тадбир аввалида туман ҳокими сўзга чиқиб 1-июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болажонларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг болажонларга туман ҳокими ва масъуллар томонидан турли-хил ўйинчоқлар топширилди.

Тадбир сўнгида Мурувват уйи тарбиячилари ва болажонлар иштирокида қўшиқ ва рақслар номойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси