Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАЛАРДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Қумқўрғон тумани маданият марказида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Ташкил этилган йиғилишда вилоят ИИБ, туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари, масъул ходимлари ва мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этди.

Йиғилишда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратиш, аҳоли хусусан, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси