Қумқўрғон тумани Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудидаги 67-сонли умумта'лим мактабида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шермуҳаммад Поянов, туман солиқ инспексияси бошлиғи Бахтиёр Турдиев ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, электр, томорқа суви, ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими биринчи ўринбосари томонидан мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024