Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги Имомтепа маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан такрорий экин учун ер майдони олиш, ички йўлларни таъмирлаш, электр, газ, кредит ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими томонидан мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024