Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-майдаги “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқатни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сонли қарорига асосан Қумқўрғон туманида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Поянов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилоят шўбаси бош инспектори А.Бахрамов, етакчи инспектор Ш.Яхшиқулов ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан бир қатор муаммо ва таклифлар билдирилди. Ўртага ташланган муаммоларнинг аксарияти масъуллар томонидан шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024