Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов жорий ўқув йилини тамомлаган битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашув аввалида, туман ҳокими юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва ундан фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган ёшлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, ёшлар томонидан табрик ва таклифлар билдирилди.
Жорий ўқув йили якунида тумандаги 82 та умумтаълим мактабида таҳсил олган 3159 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлади. Умумтаълим мактабларини аъло баҳолар ва намунали хулқ билан тамомлаб, юқори натижаларга эришган ўқувчиларнинг 29 нафари олтин ва 6 нафари кумуш медаллар билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 5 нафар битирувчи ёшлар Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024