Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Жанубий сурхон сув омборини чиқиндилардан тозалаш бо'йича махсус ўқув машғулоти ўтказилди

Қумқўрғон тумани ҳокимининг 2024-йил 25-июндаги “Қумқўрғон туманидаги “Сурхон соҳили” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Жанубий сурхон сув омборининг” қирғоқ бўйидаги сув юзасида тўпланиб қолган чиқиндиларни тозалаш ва махсус-тактик ўқув машқини ўтказиш тўғрисида”ги Б-12-сонли буйруғи тасдиқланган.

Мазкур буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Жанубий сурхон сув омборини чиқиндилардан тозалаш бўйича махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Сел-сув тошқинлари оқибатида сув омбор ҳудудига келиб қолган чиқиндилар тозаланиб махсус техникалар ёрдамида белгиланган чиқинди тўкиш полигинига юборилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси