Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул

Қумқўрғон тумани “Янгиер” маҳалласида жойлашган 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида  Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Тоғаев бошчилигида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқаролардан, асосан, ногиронлик аравачалари олиш, ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш, санаторийларга йўлланма бериш, ўзгалар парваришига муҳтож болаларни парваришлаш нафақаси, ногиронлик пенсияси ва нафақасини ҳисоблаш, тайинлаш ва тўлаш, ижтимоий нафақалар тайинлаш, даволанишга ордер олиш ва бошқа шу каби мурожаатлар келиб тушди.

Муаммоларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, маълум вақт талаб этадиган масалалар юзасидан масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси