Қумқўрғон туманида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги - Cйбер монтҳ Сурхандаря" доирасида ушбу жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ушбу тарғибот тадбирида, Ўзбекистон Республикаси ИИБ Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими масъуллари, тумандаги давлат ташкилоти ва идорлари, ҳуқуқтартибот органлари раҳбарлари ва ходимлари, “маҳалла еттилиги” фаоллари ҳамда фуқаролари иштирок этди.
Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024