Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“Саломатлик” мобил карвони Қумқўрғон туманидаги "Тўғон", "Янгиер", "Пахтаобод", "Қарсоқли" маҳаллаларида бўлди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ва туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳоли иштирокида тиббий кўрик бўлиб ўтди.

ИҲМА вилоят бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ва УНИCЕФ ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва болалар, ногиронлиги бўлган шахслар бепул қабул қилиниб, уларга бепул тиббий маслаҳатлар берилди. 250 нафар фуқароларга ўқиш учун кўзойнаклар, 180 нафар фуқароларга витаминлар тарқатилди ва даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш мақсадида туман Кенгаши депутатлари М.Номозов, Р.Менгзияева ҳамда Нуроний жамғармаси раиси Б.Абдимўминов ётиб қолган кексаларнинг хонадонларига бориб, уларни тиббий кўрикдан ўтказишда кўмаклашишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
45 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси