Қумқўрғон туманида ажримларнинг олдини олиш, низоли оилалар билан манзилли ишлаш ҳамда аёллар ўртасида жиноятчиликни бартараф этиш, эрта туғруқ, эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасида никоҳнинг салбий оқибатларини аҳолига тушунтириш мақсадида семинар ташкил қилинди.
Мазкур семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Хидирова, вилоят ички ишлар бошқармасининг хотин-қзилар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Ў.Ишимова, туман кенгаши депутатлари, мактаб директорлари, психологлар, “Оқила аёллар ҳаракати“ аъзолари қатнашди.
Ушбу тадбирда, иштирокчилар таркибида тузилган ишчи гуруҳлар тумандаги 61 та маҳаллаларга бориб, манзилли рўйхат асосида ажрим ёқасидаги, низоли ва шарий никоҳдаги оилалар билан ишлаш бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024