Қумқўрғон туманида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ҳамда “Маҳалла еттилиги”нинг биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда “Маҳалла еттилиги”га масъул бўлган идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Шу қаторда, масъуллар мавжуд муаммолар, камчиликлар ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифалар юзасидан маълумот бериб ўтишди.
Шунингдек, маҳаллаларни ишсизлик, камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Дилбулоқ” маҳаллалари тажрибаси асосида аҳоли даромадини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024