Қумқўрғон туманида пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари, фермерлар, тегишли масъул идораларнинг раҳбарлари ва маҳаллалардаги фаол аёллар қатнашди.
Мазкур семинарда пахта терими олдидан дефолиатсиялаш ишларини амалга ошириш, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳамда келгуси йил учун ғалла экиш ишларини ташкил қилиш бўйича тавсиялар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024