Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал маёр Б.Абдуллаевнинг тегишли фармоишига асосан "Пробатсия ойлиги" эълон қилинганлиги хар бир назорат остидаги шахслар устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш ва ижтимоий мослаштириш ишларни жадаллаштириш тақозо этади.
Қумқўргон туман ҳокимнинг ўринбосари Нигора Жумаева хамда Пробатсия гуруҳи инспекторлари билан хамкорликда туман ИИБ ЖХХ Пробатсия гуруҳи ҳисобида турган аёлларни муаммолари ўрганилди.
Учрашувда хотин-қизларни ишга жойлаштириш, бандлигини таъминлашга, қайта касбга тайёрлашга кўмаклашиш, ҳотин-қизлар ўртасида хуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик сухбатлашилди.
Назорат остидаги хотин-қизлар томонидан берилиган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024