Аёл оиланинг фариштаси, хонадонинг сариштаси. Эркак ишлаб уй-рўзғорини моддий таъминловчи меҳрибон, қатъиятли киши. Бу икки инсоннинг самимийлиги, ҳамжиҳатлиги, бир-бирини тўғри тушуниб яшаши оилани бошқаришнинг керакли жиҳатлари эканлиги тажрибада кўп марта кўрилган. Бироқ айрим аёлларнинг ўзимбўлайчилиги, турмушга яхши тайёргарлик кўрмаганлиги мустақил ҳаётда панд бераётганлиги ҳам маълум. Эркак эса ишсиз, ўз кунини зорға кўрса, оиласига яхши манфаат келтирмаса хотини ҳам қийин турмуш кечиради. Ўзаро жанжаллар моддий этишмовчилик сабабли рой беради. Оқибатда оилавий ажрим қайд этилади.
Оилавий ажримларнинг кўпайиши ортида инсон ҳуқуқларининг бузилиши, ўзаро муомала маданиятининг йўқолиши, фарзандларнинг ота-она меҳрига зор бўлиши турибди. Соғлом аёл ва эркак турмуши бузилсада бошқа оила қуради. Фарзандли ҳам бўлади, лекин аввалги оиласида туғилган боланинг турмуш кечириши қандай бўлади, ўгай ота-она унга етарлича эътибор берадими? Фарзандлари қаторида тарбиялаб, моддий таъминлайдими? Келгусида олий таълим муассасасида ўқишига ёрдамлашадими? Бу ҳаётий саволлар ҳам бор. Унга энг тўгри жавоб оилавий ажримга йўл қўймаслик. Оиланинг мустаҳкам бўлишига эришиш. Бунга эришганлар бахтли оила соҳиблари бўлиб, эл орасида обрў-эътиборга муносиб бўлади.
Давронова Яйра луқмон қизи Жарқўрғон тумани ФҲДЙ бўлими иш юритувчиси
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024