Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАРГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ҚУЛАЙ

Жамиятимизда замонвий ахборот техрологиялари қулайликларидан фойдаланилаётганлиги фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишни осонлаштирди. Туман марказида Адлия бўлими давлат хизматлари маркази биноси қурилиб, зарур мебеллар ва хизмат кўрсатиш учун компьютерлар, ахборот бериш воситалари билан жиҳозланганлиги ходимлар ҳамда фуқаролар ўртасида муносабатни яхшилади. Иқтисодий кам таъминланган, ёрдамга муҳтож фуқаролар уй-жойга эҳтиёжларини қондириш учун давлат хизматлари маркази қулайлигидан фойдаланишмоқда. Субсидия олиш учун ДХМда ариза беради. Бунда Республика Ягона интерактив давлат хизматлари портали яъни ЯИДХМ ишга туширилиб хизматни амалга оширади. Ариза берувчининг расмий маълумотлари ва сўровномаси киритилгандан сўнг ЭРИ билан тасдиқланади. ДХМ субсидия беришда фақат аризани қабул қилиш ва тайёр натижани тақдим этиш ишларини бажаради.  

Жарқўрғон тумани давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Тураев Улуғбек Абдуллаевич

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси