Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Зеро, бизнес вакилларига қулай имконият яратилган ва уларнинг муаммоларига ечим топишга алоҳида эътибор қаратилган юртда, албатта, юксалиш бўлади.
Давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятининг илк кунларидаёқ тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитларни яратишга катта эътибор қаратди. Ўтган қисқа даврда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган улкан ишлар қилинди.
Мамлакатимизда тадбиркорларга муносабат бутунлай ўзгариб, давлат тадбиркорларнинг муаммолари, мурожаат ва таклифларини тинглайдиган, уларга ечим топадиган самарали тизим яратилди. Ортиқча текширишлар барҳам берилди. Бизнес билан шуғулланиш истагида бўлган минг-минглаб ёшларга фаолиятини бошлаши учун зарур шароитлар яратилди.
Қумқўрғон туман статистика бўлими
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024