Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги Янги авлод маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан томорқа ва ичимлик суви, ички йўлларни тамирлаш, ишга жойлашиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек маҳалладаги ёшлар мурожаатлари ҳам тингланди.
Мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024