Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Сурхондарё вилоятидаги вакили А.Артиков, Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси Қумқўрғон туман филиали раҳбари А.Тожиев, туман Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи М.Қорахонов, туман “Инсон” ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда маҳаллар еттилиги, аҳоли вакиллари иштирок этди.
Ушбу семинарда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамяти ва зарурияти, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсатсия тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш тартиби ҳамда аҳолига сифатли ижтимоий хизмати ва ёрдам кўрсатишда Ижтимоий ҳимоя агентлигининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари тўғрисида маҳаллар еттилиги ва аҳолига тушунчалар берилди.
Семинар якунида аҳоли вакиллари ўзларини қизқтирган саволларга жавоблар олишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024