Жорий йилнинг 5-сентабр кунидан 5-октабр кунига қадар Республика миқёсида кенг қамровли “Барқарор турмуш” профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Ушбу тадбир давомида, Қумқўрғон туманида Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги аёллар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, тадбир доирасида шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳисобида турган аёллар билан манзилли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳам туман ИИБ ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда олиб бориш йўлга қўйилган.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024