Ўрганишда, туманда энергия самарадорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар шу жумладан, йирик истеъмолчиларнинг фаолияти таҳлил қилиниб, белгиланган мақсадли кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, йирик истеъмолчи ҳисобланган тумандаги “Фарход Шопўлатович” ФХ, Шеробод сув насос стансиялари ва "Агро Проcессинг Гроуп" МЧЖ фаолиятида ҳамда аҳоли хонадонларида энергия ресурсларини иқтисод қилиш имконияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ушбу корхоналарда энерго тежамкорлигига сабаб бўлаётган омиллар, яъни истеъмолга мос равишда қуёш панеллари ўрнатилганлиги, балансида мавжуд трансформатор ва тармоқларнинг таъмирланганлиги ва тежамкор газ ускунасидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, уларни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, йирик истеъмолчилар томонидан ресурсларни талон - торож қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари ва аксинча улардан оқилона фойдаланишнинг афзалликлари бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўрганиш якунида, вилоят прокурори томонидан туман ҳокимлигида йирик истеъмолчилар ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда энергия ресурсларни иқтисод қилиш, энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилиниб, соҳада қонунийликни таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024