Оила қўрғонининг мустаҳкам бўлиши учун халқимизга хос сабр-қаноат, ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат сингари фазилатларга амал қилиб яшаш лозим.
Айниқса, ёшларни юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашга йўналтирилган, ўзига хос мазмунга эга тадбирларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари З.Махкамова Қумқўрғон тумани “Улуғбек” маҳалласида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мактаби” фаолияти билан танишди.
Ушбу мактаб никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси масалалари бўйича тизимли тайёрлаш баробарида уларда оилавий қадриятларни сақлаш, ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантиришда кўмаклашиши, шубҳасиз.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024