Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирокига, шунингдек ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишга тааллуқли протсессуал нормалар янада аниқлаштирилишини тақозо этмоқда.
Иқтисодий судларда прокурор иштирокини янги босқичларга олиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгрисида”ги ЎРҚ-968-сонли Қонуни(бундан кейин матнда Қонун) қабул қилинди
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши: давлат мулкини, шу жумладан ер майдонининг ноқонуний талон -тарож қилинишини олдини олишга ҳамда давлат бюджетига ундирувларни ўз вақтида амалга оширилишига прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган тўлақонли ҳимоя қилишга ҳамда қонунийликни таъминлашга имконият яратади.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун ва моҳиятига кўра, судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини кенгайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобланади. Мазкур қонун билан судларда прокурор иштирокининг янгича тартиби белгиланди.
Янги қонун бўйича прокурор ўзининг даъво аризаси асосида қўзғатилган ишлардан ташқари қуйидаги ишларнинг кўрилишида иштирок этиши мумкин(давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида):
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик протсессуал кодексида, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий протсессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассатсия протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Худди шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонуни юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодексига киритилган ўзгартиришлар ҳақида кенгроқ тўхталадиган бўлсак, судлар томонидан қонунда прокурор иштирок этиши назарда тутилган ишларни судда кўрилиши ҳақида прокурор суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида протсессуал тартибда ажрим чиқариш орқали хабардор қилинади. Судлар томонидан прокурорларга қонунда прокурор иштирок этиши белгиланган ишлар бўйича иштирокни таъминлаш ҳақида ажрим юборилмаган ёки прокурор иштирок этиши белгиланмаган ишлар бўйича прокурор қатнашиши ҳақида ажрим юборилган тақдирда, прокурорлар бундай ишларда иштирок этмайди.
Прокурорларнинг суд қарорларига протест келтириш ва ишни суддан талаб қилиб олиш билан боғлиқ ваколатлари ҳам кенгайди. Прокурор ўзи иштирок этган ишлардан ташқари, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишларни ҳам талаб қилиб олиш ҳамда суд ҳужжатига нисбатан протест келтиришга ҳақли.
Прокурор, юқори турувчи прокурор фақат прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек манфаатдор шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апеллятсия протести келтиришга ҳақли. (ИПК 259-моддаси)
Прокурор, юқори турувчи прокурор биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апеллятсия тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан, агар иш бўйича прокурор иштирок этган бўлса ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, манфаатдор шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассатсия протести келтиришга ҳақли. (ИПК 282-моддаси)
Апеллятсия ёки кассатсия тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апеллятсия ёки кассатсия инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек бошқа ишлар бўйича манфаатдор шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, тафтиш тартибида протест келтиришга ҳақли. (ИПК 307-моддаси)
Қонун билан прокурорнинг апеллятсия, кассатсия ва тафтиш протестларига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларига ҳам ўзгариш киритилди (ИПК-265, 288, 313). Қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича апеллятсия, кассатсия ва тафтиш протестларига мурожаат ёки унинг кўчирма нусхаси илова қилинмайди.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий суди раиси Х.Абраев
Девонхона мудири Ж.Аллабердиев
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024