2024 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида туманимиз ҳалқ хўжалиги тараққиётида муҳим аҳамият касб этди. Шу муддат ичида туманимиз бўйича салмоқли натижалар қўлга киритилгани бунинг ёрқин исботи бўла олади.
Йилнинг дастлабки олти ойида туман иқтисодиётининг асоси бўлган қишлоқ хўжалигида эришилган кўрсаткичлар кутилганидан сезиларли даражада юқори бўлди. Соҳанинг барча тармоқлари бўйича 2676,8 миллиард сўмлик сара ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7 фоиз ўсиш бўлиши таъминланди.
Туманимиз саноатчилари 3-чоракда 571,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлсалар,
Қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар январ- сентябр ойлари оралиғида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 409,1 миллиард сўм (107,3 фоиз)га тўғри келди. Шунингдек, 208,6 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу рақамни ўтган йил ҳос даврдаги кўрсаткичлар билан қиёслаганда, 106,8 фоизлик юксалиш бўлганлиги кўзга яққол ташланди.
Жорий йилнинг олти ойи мобайнида туманимиз аҳолисига кўрсатилган жами хизматлар миқдори 793,8 миллиард сўм (110,0 фоиз)дан ортди. Чакана товар айланмаси эса 650,8 миллиард сўмликка этди.
Маълумки, туманимизда ҳам бугунги бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, экспорт ва импорт масалаларига алоҳида эътибор билан қаралаяпти. Шунинг эвазига туманда 3-чоракда ташқи савдо айланмаси ҳажми 20639,4 минг АҚШ доллари, шундан экспорт ҳажми 16856,5 минг АҚШ доллари, импорт ҳажми 3782,9 минг АҚШ доллари қийматига тенг бўлди.
Қумқўрғон туман статистика бўлими
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024