Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
“Конститутсиям 32 ёшда”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 17-октябрдаги Ф-53-сон «Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Фармойиши ижроси юзасидан Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Абраев Хасан Чориевич ҳамда судя Усмонов Тоҳирбек Шавкатовичлар томонидан Бизнесни ривожлантириш банки Қумқўрғон туман филиалида Конститутсиям 32 ёшда шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Бизнесни ривожлантириш банки Қумқўрғон туман филиали ходимлари, фуқаролар иштирок этди.

Унда янгиланган Конституциянинг мазмун-моҳияти, фуқаролар мафаати учун амалга оширлган ўзгаришлар, шунингдек, суд ҳокимияти мустақиллиги ва судялар дахлсизлигига доир янги нормалар ҳамда уларнинг натижалари тилга олинди.

Тадбир давомида янгиланган Конституция мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам эканлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб сифатида белгиланганлиги ҳамда бу ҳол давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг фақат ва фақат фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишига асос бўлиши таъкидланди. Бинобарин, қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши шарт ва зарурлиги, инсон ва давлат ўртасида муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликдаги ноаниқликлар, турли тушунмовчиликлар бартараф этилганлиги қайд этилди.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси