Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Имомтепа маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Анвар Нормаматов навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Ушбу сайёр қабулда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан ичимлик суви, ички ё'лларни та'мирлаш, имтиёзли кредит олиш, паспорт олиб бериш ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шунингдек маҳалладаги ёшлар мурожаатлари ҳам тингланди.
Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024