Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЮРТ ПОСБОНЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Қумқўрғон туманида юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги учун туну-кун хизмат қилаётган ички ишлар ходимлари 25-октабр – Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан тақдирландилар.

Туман ҳокими Анвар Нормаматов соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаб, халқимиз учун садоқат билан хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини, ҳар бир ходим аввало ўз ватанини, қолаверса касбини севган ҳолда хизмат қилса, қилинган меҳнат албатта ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтди.

Тизимдаги ҳар бир ходим хизмати алоҳида эътироф этилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси