Бугун, 27-октабр куни Қумқўрғон туманида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар байрамона руҳда бошланди.
Туманимизда мавжуд 70 та сайлов участкасида соат 08:00 дан Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, овоз бериш жараёнлари бошланди.
Хусусан, туманидаги 464-сайлов участкасида сайлов участкасида ҳам нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари эрта тонгдан сиёсий жараёнда иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришди.
Сайлов жараёнлари давом этмоқда.
Азизлар, ўз фуқаролик ҳуқуқингиздан фойдаланган ҳолда юрт келажаги учун сайловда фаол иштирок этинг!
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024