Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 26-августдаги 04-29-2272-сонли хатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 15-16-феврал кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида “Жадидлар изидан” танловини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Жадидлар изидан” республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, маънавий дунёсини бойитиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилди.
Иштирокчилар мазкур босқичда 2 та шарт (тест ва савол-жавоб) асосида беллашди.
Ҳар икки йўналиш бўйича туман босқичларида ғолиб деб топилган ўқувчилар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024