Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН БАҒРИКЕНГ ДИЁР

16-ноябр Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб 11-16-ноябр кунлари юртимизда Бағрикенглик ҳафталиги оътказилмоқда. Бағрикенглик ҳафтаси дастури доирасида 13-ноябр куни 2-сон умумтаълим мактабида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад юртимизда диний эркинлик ва миллатлараро муносабатларнинг барқарорлигини кенг жамоатчиликка яна бир бор намойиш этишдан иборатдир.

Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. 16 та диний конфессиялар ўз фаолиятини эркин амалга ошираётганлари, улар Ўзбекистон равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб келишмоқда.

Сана муносабати билан турли миллат ва элат вакиллари туман ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
46 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси