Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги “Янги авлод” маҳалласида Сайёр қабул ҳамда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосари  Нормўмин Алланазаров ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида бўлди.

Қабул давомида  бир қатор муаммолар айтиб ўтилди. Бир ойлик ҳарбий хизмат пулини тўлаб бериш, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун моддий ёрдам, ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур учрашувда бир қатор ёшлар мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси