Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон тумани, “Боғаро” маҳалласида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида ташкил этилаётган яшил макон боғига лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш мавсумига старт берилди. Шу муносабат билан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник М.Ш.Амантураев  ва ИИБ ходимлари билан биргаликда 500 тупдан зиёд мевали-манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Яшил макон лойиҳасига ҳисса қўшиш ватанпарварлик, элпарварлик ва донишмандлик намунаси. Юрт равнақи, мамлакат тараққиёти, халқ фаровонлиги, авлодлар саодати йўлидаги эзгу иш. Унда фаол иштирок этиш ўзини оқил ва фозил ҳисоблаган ҳар бир инсоннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси