Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Иқтисодий судларда суд харажатларини ундириш амалиётига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ҳамда моддий ва протсессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020-йил 19-декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорига 2024-йил 16-декабр куни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан янги Пленум қарори қабул қилиннди.

Хусусан, Пленум қарорининг 5-банди қуйидагича тўлдирилди;

  • Иш кўриш учун бир иқтисодий суддан бошқа иқтисодий судга ИПК 39-моддасига асосан ўтказилганда, аввал тўланган давлат божи ва почта харажатлари ишни кўриш якуни бўйича инобатга олиниши керак.
  • ИПК 152-моддасининг учинчи қисми мазмунига биноан, судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда давлат божи кам тўланганлиги аниқланса, судя даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида даъвогарни (аризачини) ажрим орқали хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ортиқ бўлмаган муддат беради.
  • Мазкур кўрсатма белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, судя даъво аризаси (ариза) ва унга илова қилинган ҳужжатларни ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига асосан қайтаради.

Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 17-моддаси саккизинчи қисмининг мазмунига биноан, агар мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, даъво қиймати чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори даъво аризаси тақдим этилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади.

Агар даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ҳамда тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Бундан ташқари, иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик тадбиркорлик субекти томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган бўлиб, даъво талаблари қаноатлантирилганда, агар жавобгар давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса, ишни кўриш натижаси бўйича ундан ундириладиган давлат божининг миқдори даъвогар томонидан тўлаб чиқилган сумма билан чегараланади.

Бироқ, юқоридаги ҳолатга истисно тариқасида, агар давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан кичик тадбиркорлик субектларининг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талаблари қаноатлантирилган ёки рад этилган тақдирда давлат божи тарафлардан умумий асосларда ундирилади.

Юқоридагилардан ташқари:

  • Номулкий хусусиятдаги даъво аризаларидан (аризалардан),
  • тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан,
  • шартномани тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилишдан келиб чиқадиган низо бўйича давлат божи уни бериш кунида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.

Ушбу қоида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органи ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан шахслар манфаатида тақдим этилган даъволар бўйича ҳам татбиқ этилади. Ушбу тоифадаги ишлар бўйича апеллятсия, кассатсия ёки тафтиш шикоятлари билан мурожаат қилинганда давлат божи даъво аризаси (ариза) берилган кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.

Давлат божи тўланмаган ҳолда қабул қилинган аризалар (даъво аризалари) юзасидан давлат божи ундириш масалаларига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

Биринчидан, давлат божи тўланмаган ҳолда қабул қилинган аризалар (даъво аризалари) юзасидан давлат божи иш якуни бўйича, ариза қабул қилинган пайтда амалда бўлган давлат божи ставкаси бўйича ундирилади. Ушбу қоида суд қарорлари устидан шикоят беришда ҳам қўлланилади.

Иккинчидан, даъвогар (аризачи) тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган талаблар миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан давлат даромадига ундирилади.

Учинчидан, давлат божини тўлашдан озод этилган бир ёки бир нечта даъвогар (аризачи) томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилган даъво аризаси (ариза) тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда, у давлат фойдасига ҳар бир жавобгардан алоҳида қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда ундирилади.

Тўртинчидан, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)ни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда, шунингдек даъво кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади,

Шу ўринда, Пленум қарорининг 18-банди қуйидаги янги бандлар билан тўлдирилди:

Даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги сабабли бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича давлат божи умумий асосларда ундирилади.

 Суд ҳужжатининг фақатгина давлат божига оид қисми шикоят қилинган тақдирда, давлат божи тўланмайди. Бунда судларнинг эътибори апеллятсия, кассатсия ва тафтиш шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича низолашилаётган суд ҳужжатининг давлат божидан ташқари қисми ўзгартирилган ёки бекор қилинганда, давлат божини ундириш масаласи ИПКда назарда тутилган умумий тартибда ҳал қилинишига қаратилади.

Апеллятсия, кассатсия ва тафтиш шикоятлари суд ҳужжатининг бир қисмига нисбатан берилганда давлат божи суд ҳужжатининг низолашилаётган қисмидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Мазкур киритилаётган ўзгаришлар суд тизимида

Қумқўрғон туманлараро

иқтисодий суди судяси                                                                        Т.Усмонов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси