Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
РЕКЛАМАЛАРНИ ЖОЙЛАШТРИШ БЎЙИЧА ТАДБИРКОРЛАРГА ТАВСИЯЛАР.

Ҳурматли тадбиркорлар фаолиятингиз ва хизматларингизни реклама қилишда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги, "Реклама тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 30-августдаги 428-сонли қарорига асосан, рекламалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

Рекламалар жойлаштришда қуйидагиларга амал қилишингиз сўралади: биринчи навбатда давлат тилида ёзилиши, имловий хатоларсиз, маънавиятимизга зид бўлган рекламалар ҳамда 1 квадратдан ошган рекламалар учун тегишли паспортлар (мй.гов.уз ёки Давлат хизматлари маркази орқали) олишингз лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги, "Реклама тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 августдаги 428-сонли қарорига асосан, рекламалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

 -1 квадратдан ошган рекламалар учун реклама жойининг паспорти расмийлаштирилиши,

- ўрнатилган рекламалар шаҳарсозлик нормаларига мос бўлиши,

- давлат тилида ва имловий хатоларсиз тарқатилиши, унинг муқобил варианти ёки таржимаси горизонтал ҳолатда ва умумий реклама майдонининг 40 фоизидан ошмаслиги,

- йўл бўйига, кўп қаватли биноларга, дарахт ва симёғочларга рекламалар жойлаштирилмаслиги керак.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Молиявий санксияларни қўллаш рекламага оид фаолият субектлари бўлган юридик шахсларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёҳуд реклама тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди. Бундан ташқари, юқорида келтириб ўтилган қонун талабларига риоя этилмаса МЖТК нинг 178¹-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси